13:25, 12 Декабрь 2023 | GMT +5
Яқин уч йилда Қозоғистонда 1300 километр темир йўл фойдаланишга топширилади – Президент
Жорий йилда мамлакатда 850 километрдан ортиқ йўл қурилди. Бу ҳақда бугун пойтахтда «Алтын сапа» ва «Парыз» мукофотларини топшириш маросимида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

“Қозоғистон Евроосиё қитъасининг ўртасида жойлашган. Мамлакатимиз орқали Ғарбдан Шарққа йўллар ўтади. Бу имкониятдан унумли фойдаланиш керак”, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Шу нуқтаи назардан, Президент сифатли йўллар мамлакат иқтисодиётининг таянчи эканлигини таъкидлади.
“Биз автомобиль ва темир йўл тармоқларини доимий равишда ривожлантирмоқдамиз. Жорий йилда 850 километрдан ортиқ йўл қурдик. Яқин уч йилда 1300 километр темир йўл фойдаланишга топширилади”, — деди Давлат раҳбари.