Владимир Путин ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Астанага келди

ASTANA. Kazinform - Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни аэропортда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов кутиб олди.

Астанаға келді
Фото: ҚР Үкіметі

Владимир Путин Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этади.

Владимир Путин прибыл в Астану для участия в саммите ШОС
Фото: Правительство РК

ШҲТга 2001 йилда олти давлат – Қозоғистон, Хитой, Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан асос солинган. Кейинчалик иттифоққа Эрон, Ҳиндистон ва Покистон қўшилди.

5 йил ичида Қозоғистоннинг ШҲТ давлатлари билан савдо айланмаси 56,5 фоизга ошиб, 66 миллиард долларни ташкил этди.

2024 йил январь-апрель ойларида ташкилот доирасидаги ўзаро савдо ҳажми 19,1 миллиард долларни ташкил этди. Бу даврда Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 7,4 миллиард долларга етди.

 

Сўнгги хабарлар