Вьетнамдан Чехияга янги ҳаво йўналиши очилади
ASTANA. Kazinform – 11 июлдан бошлаб Вьетнамнинг «VietJet Air» авиакомпанияси бешинчи даражали эркинликдан фойдаланган ҳолда Ханой-Алмати-Прага янги ҳаво йўналишини очишни режалаштирмоқда, деб хабар беради ҚР Транспорт вазирлиги матбуот хизмати
Ушбу рейслар Қозоғистондаги "очиқ осмон" режими доирасида ҳафтасига икки марта «Airbus A330» самолётларида амалга оширилади. Мазкур режим халқаро ҳаво қатновини ривожлантириш ва хорижий авиаташувчиларни жалб қилиш учун кенгроқ имкониятлар яратади.
Қатновларнинг қўшилиши сайёҳлик, бизнес ва гуманитар алоқаларни ривожлантиришга, шунингдек, Қозоғистон, Вьетнам ва Чехия ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Бундан ташқари, ушбу йўналиш Қозоғистоннинг Осиё ва Европа ўртасидаги муҳим транзит мамлакат сифатидаги ролини мустаҳкамлайди ва халқаро ҳаво йўллари тармоғини янада ривожлантиришга ҳисса қўшади, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Наврўз байрами давомида авиакомпаниялар қўшимча 160 та рейсни амалга ошириши ҳақида ёзган эдик.