Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 18 млрд долларга етди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 18 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

экспорт-импорт
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 фоизга ошган.

Ташқи савдо айланмаси ҳажмида:

  • Экспорт – 5,8 млрд АҚШ доллари (-29,3 %)
  • Импорт – 12,2 млрд АҚШ доллари (+30,8 %)ни ташкил этди.

2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон жаҳоннинг 170 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (25,6 %), Россия Федерацияси (18,2 %), Қозоғистон (7,2 %), Туркия (3,6 %) ва Афғонистон (2,8 %) ҳиссасига тўғри келди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 11,6 млрд АҚШ долларини ташкил этган.