Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида саноат корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг 1 июнь ҳолатига жами 57 715 та саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда.

Уларнинг сони йил бошидан буён 2 069 тага ошган. Шунингдек, ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда энг юқориси Тошкент шаҳрига тўғри келиб, жамига нисбатан 18,7 % ни ташкил этган.
Улар ҳудудлар кесимида қуйидагича:
- Тошкент шаҳри – 10 807 та
- Тошкент вилояти – 6 453 та
- Фарғона вилояти – 6 002 та
- Самарқанд вилояти – 4 769 та
- Андижон вилояти – 4 560 та
- Наманган вилояти – 4 132 та
- Хоразм вилояти – 3 432 та
- Бухоро вилояти – 3 139 та
- Сурхондарё вилояти – 3 073 та
- Қашқадарё вилояти – 2 879 та
- Навоий вилояти – 2 526 та
- Қорақалпоғистон Р. – 2 486 та
- Жиззах вилояти – 2 269 та
- Сирдарё вилояти – 1 188 та
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда автомобиль бамперлари ишлаб чиқариш ҳажми 27,1 % га ошгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони маълум қилинди.
Ўзбекистонда ахборот ва алоқа соҳасида яратилган ялпи қўшилган қиймат 22,5 % га ўсган.
Ўзбекистонда ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди.
Ўзбекистонда пайпоқ ишлаб чиқариш ҳажми 15,5 % га ошган.