Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида қурилиш корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда қурилиш соҳасида жами 29 400 та корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида қурилиш корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Ушбу кўрсаткич йил бошидан буён 1 992 тага ошган. Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, энг юқори улуш Тошкент шаҳрига тўғри келиб, жами корхоналарнинг 24,2 % ини ташкил этган.

Улар ҳудудлар кесимида қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри – 7 118 та;
  • Тошкент вилояти – 2 626 та;
  • Самарқанд вилояти – 2 180 та;
  • Фарғона вилояти – 2 174 та;
  • Бухоро вилояти – 2 095 та;
  • Қашқадарё вилояти – 2 018 та;
  • Сурхондарё вилояти – 1 912 та;
  • Андижон вилояти – 1 685 та;
  • Қорақалпоғистон Респ. – 1 546 та;
  • Хоразм вилояти – 1 466 та;
  • Наманган вилояти – 1 348 та;
  • Жиззах вилояти – 1 210 та;
  • Навоий вилояти – 1 166 та;
  • Сирдарё вилояти – 856 та.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта чангютгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар