Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг паст

TASHKENT. Kazinform — 2025 йил июль ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 81,5 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” ахборот хизмати маълумотларида келтирилган.

ичимлик суви
Фото: Kazinform

Унга кўра, Тошкент шаҳри 98,2 фоиз кўрсаткич билан етакчи ўринда бўлса, энг қуйи натижа — Қашқадарё вилоятида 61,2 фоизни ташкил этмоқда.

  • Андижон вилояти — 92 фоиз
  • Бухоро вилояти — 74,3 фоиз
  • Фарғона вилояти — 82,5 фоиз
  • Жиззах вилояти — 75,3 фоиз
  • Навоий вилояти — 85,8 фоиз
  • Наманган вилояти — 87 фоиз
  • Қашқадарё вилояти — 61,2 фоиз
  • Самарқанд вилояти — 78,6 фоиз
  • Сурхондарё вилояти — 66,5 фоиз
  • Сирдарё вилояти — 87,7 фоиз
  • Тошкент вилояти— 79,9 фоиз
  • Хоразм вилояти — 91,6 фоиз
  • Тошкент шаҳри — 98,4 фоиз
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 74,2 фоиз

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 6 ойда 45,5 минг тонна мева шарбати ишлаб чиқарилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар