10:08, 04 Август 2025 | GMT +5
Ўзбекистонликлар ярим йилда қайси давлатларга энг кўп сафар қилди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида жами 3,5 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 810 минг нафарга ёки 29,7 % га ошган.
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида чет элга сафар қилган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
- Қирғиз Республикаси – 1 527 303 нафар
- Қозоғистон – 664 669 нафар
- Тожикистон – 631 660 нафар
- Россия – 230 412 нафар
- Саудия Арабистони – 145 294 нафар
- Туркия – 102 000 нафар
- БАА – 72 729 нафар
- Миср – 30 959 нафар
- Таиланд – 16 671 нафар
- Вьетнам – 16 179 нафар
- Бошқа давлатлар – 102 622 нафар
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон лимон экспортини 7,1 % га оширгани ҳақида хабар берган эдик.