Ўзбекистонликлар 2025 йилда энг кўп қайси давлатларга борган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда 7,6 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.

самолёт
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда деярли 1,4 млн нафарга ёки 22,2 % га ошган.

2025 йилда Ўзбекистон фуқаролари энг кўп сафар қилган ТОП-10 давлат:

  • Қирғиз Республикаси — 3,3 млн нафар;
  • Қозоғистон — 1,3 млн нафар;
  • Тожикистон — 1,3 млн нафар;
  • Россия — 433,3 минг нафар;
  • Саудия Арабистони — 366,2 минг нафар;
  • Туркия — 268,9 минг нафар;
  • БАА — 139,4 минг нафар;
  • Миср — 65,4 минг нафар;
  • Хитой — 52,6 минг нафар;
  • Вьетнам — 39,1 минг нафар.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 27,8 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга сафар қилган.

Сўнгги хабарлар