10:34, 08 Май 2024 | GMT +5
Ўзбекистонлик уруш фахрийларига 1600 доллар миқдорида пул мукофоти берилади

Тегишли фармон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган. Ҳужжатга кўра, уруш қатнашчилари ва фронтда ногирон бўлиб қолган фуқароларга 20 миллион сўмдан берилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 9 майи арафасида ўзбекистонлик фахрийларга 18 миллион сўм (1400 доллар) миқдорида пул мукофоти берилган эди. 2022 йилда 15 миллион сўм (1100 доллар), 2021 йилда эса 12 миллион сўм (940 доллар) бир марталик пул мукофоти берилди.
Эслатиб ўтамиз, 9 май муносабати билан қозоғистонлик фахрийларга бир марталик ижтимоий ёрдам тўланди. Жорий йилда унинг республика бўйича ўртача миқдори 1,5 миллион тенгени ташкил этади.