Ўзбекистонлик Муҳаммад Мадаминов шахмат бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди

TASHKENT. Kazinform — Перу пойтахтида тезкор шахмат ва блиц бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди, деб хабар беради Uznews.uz.

Мадаминов
t.me/Uzbchessfederation

Мусобақада 19 мамлакатдан 89 нафар шахматчи иштирок этди. Ўзбекистонлик шахматчилар ажойиб натижалар кўрсатишди.

Рапид бўйича Open йўналишида Муҳаммадзоҳид Суяров олтин, Муҳиддин Мадаминов кумуш медални қўлга киритди. Блиц йўналишида Муҳиддин Мадаминов ғалаба қозонган бўлса, Муҳаммадзоҳид Суяров бронза, Ҳумоюн Бекмуродов тўртинчи ўринни эгаллади.

Аёллар ўртасида рапид йўналишида Афруза Ҳамдамова ва блиц йўналишида Умида Омонова биттадан кумуш медални қўлга киритди.

Чемпионат натижаларига кўра:

- Муҳиддин Мадаминов - 12 очко, олтин медаль, жаҳон чемпиони;

- Муҳаммадзоҳид Суяров - 10 очко, бронза медали;

- Умида Омонова - 9,5 очко, кумуш медаль;

- Ҳумоюн Бекмуродов - 9 очко, 4-ўрин;

- Мадинабону Халилова - 8 очко, 6-ўрин.

Эслатиб ўтамиз, шахмат бўйича жаҳон чемпиони ChatGPTни катта фарқ билан ютди.

Сўнгги хабарлар