Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон йўналишида синов юк ташуви амалга оширилди

Транспорт вазирлиги Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой – Мўғулистон” транспорт йўлаги бўйлаб биринчи синов тариқасида юк ташишни муваффақиятли амалга оширди.

Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон
Фото: ЎР Транспорт вазирлиги

Ушбу лойиҳа маҳаллий тадбиркорлар маҳсулотларини сотиш бозорларини кенгайтириш ва янги логистика йўналишлари бўйича автомобиль юк ташишларини ривожлантиришга қаратилган.

Иштирокчи давлатларнинг мувофиқлаштирилган ўзаро ҳамкорлиги ва ушбу соҳани ривожлантириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, транспорт-логистика алоқаларини мустаҳкамлаш учун янги истиқболлар очиляпти. Мазкур йўналишнинг амалга оширилиши экспорт-импорт юк ташиш ҳажмларининг ўсишига, савдо ҳамкорлари географиясининг кенгайишига ва юкларни етказиб бериш муддатларининг қисқаришига хизмат қилади.

Жаҳон логистика бозоридаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда, ушбу йўлакнинг ривожлантирилиши Ўзбекистон миллий ташувчилари учун ўз бизнесини кенгайтириш, операцион самарадорликни ошириш ҳамда минтақавий ва жаҳон миқёсида ўз ўрнини мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар яратиб бериши алоҳида аҳамиятга эга.

Сўнгги хабарлар