Ўзбекистонга ташриф буюрган германиялик туристлар сони 49 фоизга ошган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида жами 5,2 минг нафар Германия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,7 минг нафарга ёки 48,9 % га ошган.
Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
- сайёҳлик – 4 336 нафар
- қариндошларни йўқлаш – 393 нафар
- хизмат юзасидан – 414 нафар
- тижорат – 44 нафар
- ўқиш – 37 нафар
- даволаниш – 4 нафар
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида 164 та мамлакатдан жами 2 872 502 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.