18:20, 18 Ноябрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистонга саёҳат учун қайси мамлакатдан кўпроқ ташриф буюрмоқда
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида қарийб 1,4 млн нафар чет эл фуқаролари саёҳат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда деярли 506 минг нафарга ошган.
Жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга саёҳат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:
- Россия — 269 158 нафар;
- Туркманистон — 193 635 нафар;
- Қозоғистон — 143 898 нафар;
- Хитой — 117 864 нафар;
- Қирғиз Республикаси — 114 005 нафар;
- Тожикистон — 84 696 нафар;
- Туркия — 50 976 нафар;
- Италия — 32 635 нафар;
- Ҳиндистон — 32 254 нафар;
- Германия — 29 632 нафар;
- Корея — 26 832 нафар;
- АҚШ — 23 630 нафар;
- Бошқа давлатлар — 255 855 нафар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга туристик мақсадларда борган қозоғистонликлар сони 76 фоизга ошган.