14:51, 05 Август 2025 | GMT +5
Ўзбекистон Қозоғистондан 6 ойида 468 тонна чой импорт қилди
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йил январь-июнь ойларида хориждан қиймати 23,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 15 553 тонна чой импорт қилинган.
Ўзбекистонга 2025 йилнинг 6 ойида энг кўп чой етказиб берган давлатлар:
Хитой – 12 475 тонна
Кения – 659 тонна
Эрон – 538 тонна
Қозоғистон – 468 тонна
Хиндистон – 382 тонна
Бошқа давлатлар – 1 031 тонна
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон лимон экспортини 7,1 % га оширгани ҳақида хабар берган эдик.