Ўзбекистонга эркак туристлар кўпроқ келмоқдами ёки аёллар

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида 2 872 502 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Туризм
Фото: Миллий статистика қўмитаси

"Мазкур даврда Ўзбекистонга жами 164 та давлатдан туристлар ташрифи қайд этилган", - дейилади хабарда.

Шундан:

  • эркаклар – 1 652 951 нафар; 
  • аёллар – 1 219 551 нафар.

Уларнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича:

  • 0-18 ёш – 301 232 нафар;
  • 19-30 ёш – 499 982 нафар;
  • 31-55 ёш – 1 527 429 нафар;
  • 56 ёш ва ундан катталар – 543 859 нафар.