19:34, 30 Июнь 2025 | GMT +5
Ўзбекистонга 4 ойда қанча турист келган, энг кўп ташриф қайси давлатлардан
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-апрель ойларида жами 3,1 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 987,9 минг нафарга ёки 46,4 % га ошган.
Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича:
Қирғиз Республикаси – 942,2 минг нафар
Тожикистон – 793,9 минг нафар
Қозоғистон – 617,2 минг нафар
Россия – 240,1 минг нафар
Афғонистон – 156,6 минг нафар
Туркманистон – 109,6 минг нафар
Туркия – 49,4 минг нафар
Хитой – 38,1 минг нафар
Ҳиндистон – 22,6 минг нафар
Италия – 11,1 минг нафар
Бошқа давлатлар – 136,8 минг нафар