Ўзбекистонга 1,1 мингдан ортиқ киши доимий яшаш учун кўчиб ўтган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил давомида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан 1 159 киши доимий яшаш мақсадида кўчиб ўтган.
Хориждан доимий яшаш учун кўчиб ўтганларнинг асосий қисми қуйидаги давлатлар ҳиссасига тўғри келган:
- Россия — 39,9 %;
- Қозоғистон — 20,3 %;
- Тожикистон Республикаси — 10,3 %;
- Қирғиз Республикаси — 4,3 %;
- Туркманистон — 3,1 %;
- бошқа давлатлар — 22,1 %.
Ҳудудлар кесимида хориждан кўчиб ўтганлар сони:
- Тошкент шаҳрига — 698 нафар
- Тошкент вилоятига — 275 нафар
- Қорақалпоғистон Республикасига — 101 нафар
- Сирдарё вилоятига — 24 нафар
- Фарғона вилоятига — 14 нафар
- Жиззах вилоятига — 12 нафар
- Навоий вилоятига — 12 нафар
- Бухоро вилоятига — 11 нафар
- Хоразм вилоятига — 7 нафар
- Қашқадарё вилоятига — 2 нафар
- Самарқанд вилоятига — 2 нафар
- Наманган вилоятига — 1 нафар
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 38 миллион 236,7 минг нафарни ташкил этди.