11:09, 14 Август 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони 16,4 % га ошган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 август ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 16 609 та корхона фаолият юритмоқда.

Улардан 4 094 таси қўшма ва 12 515 таси хорижий корхоналардир.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирганда 16,4 фоизга ошган.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони давлатлар кесимида қуйидагича:
- Хитой – 4 250 та
- Россия – 3 093 та
- Туркия – 1 982 та
- Қозоғистон – 1 149 та
- Жанубий Корея – 671 та
- Афғонистон – 622 та
- БАА – 369 та
- Ҳиндистон – 332 та
- АҚШ – 322 та
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолининг доллар сотиш ва сотиб олиш рекорди янгиланганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.