15:10, 09 Декабрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари сони 4,7 млндан ошди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 725,9 мингта автотранспорт воситалари рўйхатга олинган.
Уларнинг асосий қисмини енгил автомобиллар (жамига нисбатан улуши 92,9 %) ташкил этади. 2024 йилнинг мос даврига нисбатан автомобиллар сони 415,3 мингтага ошган.
Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг турлари бўйича сони қуйидагича:
- енгил автомобиллар – 4 392,4 минг дона;
- юк автомобиллари – 312,7 минг дона;
- микроавтобуслар – 7,5 минг дона;
- махсус транспорт воситалари – 7,3 минг дона;
- автобуслар – 6 минг дона.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил ноябрь ойида шахсий транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматлари нархлари октябрь ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 0,7 фоизга қимматлашган.