09:08, 11 Июль 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда йил бошидан бери қанча фуқарога ижтимоий тўлов тайинланган
TASHKENT. Kazinform — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилишича, агентлик томонидан 2025 йил I ярим йиллигида пенсия тайинлаш учун иш стажига эга бўлмаган 48 771 нафар фуқарога нафақа, моддий ёрдам ва компенсация пул тўловлари тайинлаб берилди.

Жумладан:
- 6 811 нафар фуқарога — ёшга доир нафақа;
- 16 014 нафар фуқарога — ногиронлик нафақаси;
- 3 770 нафар оилага — боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
- 14 115 нафар фуқарога — ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси;
- 6 144 нафар фуқарога — парваришлаш нафақаси;
- 1 252 нафар фуқарога — ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдам;
- 612 нафар фуқарога — уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловлари тайинлаб берилди;
Шунингдек:
- парвариши ва таъминоти учун тўлов билан қамраб олинган оилага тарбия (патронат)га берилган тутинган болалар — 42 нафар;
- оилавий болалар уйи тутинган болалар — 11 нафар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда таълим соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар сони 932 тага ошгани ҳақида хабар берган эдик.