Ўзбекистонда яшаётган қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари бор
TASHKENT. Kazinform — Ўзбекистонда 6 май ҳолатига кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фахрийлар сони 60 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги эълон қилган инфографикада келтирилган.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг энг кўпи Тошкент шаҳрида истиқомат қилмоқда — 28 нафар. Ундан кейинги ўринни 11 нафар уруш фахрийси билан Тошкент вилояти эгаллаган. Фарғона вилоятида беш нафар, Андижон, Хоразм ва Бухоро вилоятларида — уч нафардан, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида — икки нафардан, Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида эса бир нафардан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бор.
Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Сирдарё вилоятларида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолмаган.