Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокидаги корхоналар сони ортиб бормоқда

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокида жами 2 137 та корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокидаги корхоналар сони ортиб бормоқда
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Улардан 496 таси қўшма ва 1 641 таси хорижий корхоналардир.

Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони ҳудудлар кесимида қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри – 1 305 та
  • Тошкент вилояти – 298 та
  • Самарқанд вилояти – 115 та
  • Фарғона вилояти – 70 та
  • Андижон вилояти – 58 та
  • Жиззах вилояти – 55 та
  • Бухоро вилояти – 43 та
  • Наманган вилояти – 43 та
  • Сурхондарё вилояти – 31 та
  • Хоразм вилояти – 30 та
  • Навоий вилояти – 30 та
  • Сирдарё вилояти – 23 та
  • Қашқадарё вилояти – 18 та
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 18 та

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 18 164 та корхоналар фаолият юритмоқда.

Сўнгги хабарлар