Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокидаги корхоналар сони ортиб бормоқда

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокида жами 2 109 та корхоналар фаолият юритмоқда.

Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокидаги корхоналар сони ортиб бормоқда
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Улардан 487 таси қўшма ва 1 622 таси хорижий корхоналардир.

Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони ҳудудлар кесимида қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри – 1 292 та
  • Тошкент вилояти – 288 та
  • Самарқанд вилояти – 111 та
  • Фарғона вилояти – 70 та
  • Андижон вилояти – 57 та
  • Жиззах вилояти – 55 та
  • Бухоро вилояти – 44 та
  • Наманган вилояти – 42 та
  • Хоразм вилояти – 31 та
  • Навоий вилояти – 30 та
  • Сурхондарё вилояти – 30 та
  • Сирдарё вилояти – 22 та
  • Қашқадарё вилояти – 19 та
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 18 та

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 17 900 та корхоналар фаолият юритмоқда.

Сўнгги хабарлар