09:35, 20 Апрель 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда туғилган болаларнинг ота-онасининг ёши бўйича тақсимланиши
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида ФҲДЁ органларида республика бўйича 198 089 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Мазкур туғилган болаларнинг ота-онасининг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
Отасининг ёши:
– 25 ёшгача - 9,6 %;
– 25-39 ёшдагилар – 82,7 %;
– 40 ёш ва ундан катталар – 7,7 %;
Онасининг ёши:
– 25 ёшгача - 37,1 %;
– 25-39 ёшдагилар – 61,5 %;
– 40 ёш ва ундан катталар – 1,4 %.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда олий таълимга қамров 40,9 % га ошган.