Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари сони 9,6 % га ошди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг 1 август ҳолатига 396 386 та тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) фаолият юритмоқда.

Бу кўрсаткич йил бошига нисбатан 34 593 тага ёки 9,6 % га ошган.
Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:
— Қорақалпоғистон Респ. – 19 005 та
— Андижон вилояти – 21 882 та
— Бухоро вилояти – 24 328 та
— Жиззах вилояти – 15 214 та
— Қашқадарё вилояти – 24 844 та
— Навоий вилояти – 17 953 та
— Наманган вилояти – 21 810 та
— Самарқанд вилояти – 34 249 та
— Сурхондарё вилояти – 21 108 та
— Сирдарё вилояти – 9 787 та
— Тошкент вилояти – 38 495 та
— Фарғона вилояти – 38 495 та
— Хоразм вилояти – 22 787 та
— Тошкент шаҳри – 94 085 та
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолининг доллар сотиш ва сотиб олиш рекорди янгиланганлиги ҳақида хабар берган эдик.