16:08, 22 Июль 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги корхоналар сони 2 174 тага ошган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида 12 927 та корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда.

Уларнинг сони йил бошидан буён 2 174 тага ошган.
Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, энг юқори улуш Тошкент шаҳрига тўғри келиб, жами сонига нисбатан 17,3 % ни ташкил этган.
Ушбу корхоналар ҳудудлар бўйича қуйидагича:
- Тошкент шаҳрида – 2 234 та
- Фарғона вилоятида – 1 491 та
- Самарқанд вилоятида – 1 252 та
- Андижон вилоятида – 1 175 та
- Қашқадарё вилоятида – 1 009 та
- Бухоро вилоятида – 961 та
- Тошкент вилоятида – 896 та
- Наманган вилоятида – 874 та
- Хоразм вилоятида – 758 та
- Қорақалпоғистон Респ. – 665 та
- Сурхондарё вилоятида – 524 та
- Навоий вилоятида – 509 та
- Жиззах вилоятида – 379 та
- Сирдарё вилоятида – 200 та
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кондиционер тўғри келади?
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кир ювиш машинаси тўғри келади?
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта телевизор тўғри келади?