Ўзбекистонда реклама соҳасидаги корхоналар сони 1,9 мингтадан ошди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда реклама фаолияти ва бозор конъюнктурасини ўрганиш соҳасида 1 948 та корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистонда реклама соҳасидаги корхоналар сони 1,9 мингтадан ошди
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Уларнинг сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 257 тага ошган.

Мазкур турдаги корхоналар сони йиллар кесимида қуйидагича (1 апрель ҳолатига):

  • 2022 йил – 1 743 та
  • 2023 йил – 1 415 та
  • 2024 йил – 1 606 та
  • 2025 йил – 1 691 та
  • 2026 йил – 1 948 та

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда 422 мингта тижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда.