17:47, 01 Август 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда оилавий корхоналар сони ошиб бормоқда
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 38 234 та оилавий корхона фаолият юритмоқда.

Уларнинг сони йил бошидан буён 1 969 тага ошган.
Фаолият юритаётган оилавий корхоналарнинг соҳалар кесимидаги сони қуйидагича:
- савдо соҳасида – 15 264 та
- саноат соҳасида – 8 703 та
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 7 303 та
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 2 649 та
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш – 646 та
- ташиш ва сақлаш соҳасида – 354 та
- қурилиш соҳасида – 299 та
- ахборот ва алоқа соҳасида – 245 та
- бошқа соҳаларда – 2 771 та
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ҳаво транспорти орқали қарийб 4 миллион йўловчи ташилгани ҳақида хабар берган эдик.