Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади

TASHKENT. Kazinform — “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Президенти фармони қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎР Адлия вазирлигига таяниб.

ишга қабул қилиш
Фото: Kazinform

Фармон билан асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди:

  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун махсус хизматлар тизимини жорий этиш;
  • ногиронлиги бўлган ёшларни замонавий касбларга ўқитиш, уларнинг меҳнат бозорига кириши учун қўшимча имкониятлар яратиш;
  • 2025 йил якунига қадар 80 минг нафар ногиронлиги бўлган шахснинг барқарор бандлиги ва муносиб даромад топишини таъминлаш.

2025 йил 1 июндан бошлаб:

  • I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига 50 миллион сўмгача субсидия ажратилади;
  • субсидия сурдотаржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматини ташкил қилиш харажатларини қоплаш учун ажратилади;
  • жисмоний шахсларга ҳамроҳлик хизматини ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида кўрсатишга рухсат берилади.

Шунингдек, “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида Меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон реестри юритилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2025 йил 1 июндан “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар