11:05, 16 Апрель 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда масъулияти чекланган жамиятлар сони 9,3 %га ошган
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрель ҳолатига рўйхатдан ўтган корхоналар сони ташкилий ҳуқуқий шакли бўйича таҳлил қилинганда, энг кўпи – 490 486 таси масъулияти чекланган жамиятлар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Йиллар кесимида масъулияти чекланган жамиятлар сони (1 апрель ҳолатига):
2021 йил – 304 761 та;
2022 йил – 346 979 та;
2023 йил – 404 214 та;
2024 йил – 448 530 та;
2025 йил – 490 486 та.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фармацевтика соҳасида Афғонистон билан ҳамкорлик қилади.