Ўзбекистонда қозоғистонлик капитал иштирокидаги компаниялар сони ортмоқда

TASHKENT. Kazinform – Ярим йил ичида Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида 1800 дан ортиқ янги корхона ташкил этилди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

Қазақстан Өзбекстан
Коллаж: Kazinform

Ўзбекистон Миллий статистика қўмитасининг 1 июль ҳолатига кўра, мамлакатда хорижий инвестиция билан фаолият юритаётган корхоналар сони 16 685 тани ташкил этмоқда.

Бу борада Хитой компаниялари етакчи ўринда турибди – ярим йил ичида улар сони 835 тага кўпайиб, жами 4 192 тага етди.

Иккинчи ўринда Россия турибди – мамлакатда россияликлар иштирокида 3 098 корхона фаолият юритмоқда. Учинчи ўриндаги Туркиянинг компаниялари сони – 2 007 та.

Шунингдек, Қозоғистонлик инвесторлар ҳам ўз фаоллигини кўрсатмоқда. Хусусан, 6 ой ичида қўшни мамлакат Ўзбекистонда 116 та янги корхона очди. Шу билан бирга, расмий маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистонда қозоғистонлик капитал иштирокидаги компаниялар сони 1 157 тага етди.

Сўнгги хабарлар