Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокида фаолият юритувчи компаниялар сони ортиб бормоқда
TASHKENT. Kazinform - Охирги 5 йил ичида Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 1,9 баробарга ошди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.
Миллий статистика қўмитасининг 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги 17,9 минг компания фаолият юритмоқда.
Шу билан бирга, Хитой корхоналарининг улуши устунлик қилади. 11 ойда уларнинг сони 1 516 тага ошиб, жами 4 873 тага етди.
Кейинги ўринда 3 209 та компания билан Россия турибди. Кучли учликни Туркия якунлаб турибди. Ўзбекистонда ушбу мамлакат тадбиркорлари томонидан 2 109 та корхона ташкил этилган.
Бундан ташқари, қозоғистонлик инвесторлар ҳам фаол. Хусусан, ўтган 11 ойда Ўзбекистонда 158 та корхона очилди. Шу тариқа, Тошкентда Қозоғистон капитали иштирокида фаолият юритаётган компаниялар сони ҳозирда расман 1 199 тага етди.
Аввал хабар қилинганидек, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 4 та қўшимча савдо йўлаклари очилиши мумкин. Шунингдек, Тошкентда Қозоғистон савдо маркази ва Астанада Ўзбекистон савдо маркази қурилиши мумкин.