Ўзбекистонда Қозоғистон буғдойи ва ёғ-мой маҳсулотларига талаб ортиб бормоқда

TASHKENT. Kazinform — Ўзбекистонда Қозоғистон буғдойи ва ёғ-мой маҳсулотларига талаб ортиб бормоқда. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган «Asia Grains & Oils Conference in Tashkent» конференциясида иштирок этган икки мамлакат ишбилармонлари маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Өзбекстанда қазақстандық бидай мен май өнімдеріне сұраныс артып келеді
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

Ўтган йил сентябрь ойидан жорий йил август ойигача Қозоғистон Ўзбекистонга дон экспортини 34,4 фоизга оширди. Яъни, ушбу даврда расмий пойтахт Тошкентга 3,7 миллион тонна маҳсулот етказиб берилди.

Өзбекстанда қазақстандық бидай мен май өнімдеріне сұраныс артып келеді
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

“Ҳар бир ўзбек оиласининг дастурхонидаги нон Қозоғистоннинг сифатли буғдойидан тайёрланади. Чунки қўшни давлатнинг ғалласи брендга айланган. Йирик нон ишлаб чиқарувчилардан уй бекаларигача сифатли маҳсулотлардан фойдаланади. Бу йил конференцияга Қозоғистондан 150 га яқин йирик ишлаб чиқарувчилар ташриф буюрди. Улар билан шартномалар тузиб, келгусидаги ишларнинг боришини муҳокама қилмоқдамиз. Айни пайтда Ўзбекистонда Қозоғистон буғдойи ва ёғ-мой маҳсулотларига талаб ортиб бормоқда”, — деди анжуман ташкилотчиси, Ўзбекистон дон ташиш компанияси раҳбари Алишер Маҳмудов.

Алишер Махмудов
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

Тадбирда иштирок этган ишбилармонлар Жаҳон банки томонидан олиб борилаётган тадқиқотларнинг аҳамиятига тўхталиб, шу асосда келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини белгилашга ҳаракат қилдилар. Масалан, 2050 йилга бориб Марказий Осиё давлатларининг ёғ-мой маҳсулотларига йиллик эҳтиёжини қоплаш учун қўшимча 1 миллион тонна керак бўлади.

“Иқлим хусусиятлари туфайли Ўзбекистон ўзини ёғ-мой маҳсулотлари билан таъминлай олмайди. Шунга кўра, у импортга боғлиқ. Бу имкониятдан унумли фойдаланиб, маҳсулотимизни Ўзбекистонга экспорт қиламиз. Қўшни давлатга асосан сифатли кунгабоқар ёғи ва чорва учун озуқа қўшимчаларини экспорт қиламиз. Ўтган йили Қозоғистон Марказий Осиё мамлакатларига жами 750 минг тонна ёғ-мой маҳсулотлари сотган. Келгусида бу ҳажмни ошириш режалаштирилган”, – деди Қозоғистон ёғ-мой ишлаб чиқарувчилар уюшмаси ижрочи директори Андрей Антонов.

Қазақстан май өндірушілер қауымдастығының атқарушы директоры Андрей Антонов
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

Қозоғистонлик ишлаб чиқарувчилар учун фойдали бозорлардан яна бири Афғонистондир. Шунга кўра, ишбилармонлар ушбу мамлакатга буғдой ва мойли ўсимликлар экспортини кўпайтириш масаласини муҳокама қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, йилнинг биринчи ярмида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2,2 миллиард доллардан ошди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 296 миллион долларга кўпдир. Таҳлил қилинаётган даврда расмий Тошкент Астанага 676,4 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилган ва 1,5 миллиард доллардан ортиқроқ маҳсулот импорт қилган.

Сўнгги хабарлар