19:49, 13 Февраль 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда энди маҳкумлар 1 та китоб ўқиш орқали ўтаётган жазо муддатини 3 кунга қисқартириши мумкин бўлади. Бу учун маҳкум ўқиган китоби бўйича имтиҳон топшириши керак. Тегишли қонун депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди, деб хабар беради Gazeta.uz.

Қайд этилишича, қонунчиликка хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, маҳкумларнинг қонунга итоаткор хулқ-атворини, инсонга, жамиятга, меҳнатга, жамият турмуши қоидалари ва анъаналарига ҳурмат муносабатини рағбатлантиришга қаратилган нормаларни киритиш зарурати юзага келмоқда.
Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди, дейилади хабарда.