Ўзбекистонда Қирғиз Республикаси капитали иштирокидаги корхоналар сони 357 тага етди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 март ҳолатига Ўзбекистонда Қирғиз Республикаси капитали иштирокида жами 357 та корхона фаолият юритмоқда.
Уларнинг 95 таси қўшма ва 262 таси хорижий корхоналардир.
Улар соҳалар кесимида қуйидагича:
- Савдо — 140 та
- Саноат — 62 та
- Ахборот ва алоқа — 31 та
- Ташиш ва сақлаш — 19 та
- Қурилиш — 18 та
- Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 18 та
- Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 6 та
- Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги —5 та
- Бошқа турлар — 58 та
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 март ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 18 770 та корхоналар фаолият юритмоқда.