17:40, 20 Август 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик субъектлари қайси соҳаларда кўпроқ ташкил этилмоқда
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–июль ойлари давомида Ўзбекистонда 47 796 та кичик тадбиркорлик субъекти (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилди.

Уларнинг сони иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:
- савдо соҳасида – 17 587 та
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 6 183 та
- саноат соҳасида – 6 189 та
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 4 234 та
- қурилиш соҳасида – 2 680 та
- ахборот ва алоқа соҳасида – 1 763 та
- ташиш ва сақлаш соҳасида – 1 512 та
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 989 та
- бошқа соҳаларда – 6 659 та
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолининг доллар сотиш ва сотиб олиш рекорди янгиланганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.