Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик субъектлари қайси соҳада кўпроқ ташкил этилган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республикамизда 2025 йилнинг январь-март ойларида 19 212 та янги кичик тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган.

Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик субъектлари қайси соҳада кўпроқ ташкил этилган
Фото: ЎР Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирганда 1,4 % га ошган.

Уларнинг сони иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланганда савдо соҳаси етакчи ўринни эгаллаган:

  • савдо соҳасида – 7 253 та
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 2 631 та
  • саноат соҳасида – 2 310 та
  • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 1 618 та
  • қурилиш соҳасида – 1 108 та
  • ахборот ва алоқа соҳасида – 741 та
  • ташиш ва сақлаш соҳасида – 620 та
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 360 та
  • бошқа соҳаларда – 2 571 тани ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида янги корхоналар кўпроқ ташкил этилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар