Ўзбекистонда июль ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари 0,2 % га пасайган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг июль ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,2 % га арзонлашган.

инфографика
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Йиллик Истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 108,9 % ни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу ойига (2024 йил июль — 110,5 %) нисбатан 1,6 фоиз бандга пасайди.

Июль ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1 % га пасайган, ноозиқ-овқат товарлари 0,2 % га ошган, аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар эса 0,9 % га қимматлашгани кузатилган.

Ҳисоб-китоблар учун 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида 170 мингга яқин нархлар қайд этилган.

420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари кузатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда телефон импорти 3,6 % га ошгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар