Ўзбекистонда газли ва газсиз сувлар ҳажми 48,3 % га ошган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-май ойларида йирик корхоналар томонидан 491 млн литр табиий минерал газли ва газсиз сувлар ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 159,9 млн литрга ёки 48,3 % га ошган.
Ишлаб чиқарилган табиий минерал газли ва газсиз сувлар ҳажми йиллар кесимида (январь-май):
- 2023 йилда – 214,9 млн литр
- 2024 йилда – 331,1 млн литр
- 2025 йилда – 491 млн литр
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда автомобиль бамперлари ишлаб чиқариш ҳажми 27,1 % га ошгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони маълум қилинди.
Ўзбекистонда ахборот ва алоқа соҳасида яратилган ялпи қўшилган қиймат 22,5 % га ўсган.
Ўзбекистонда ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди.
Ўзбекистонда пайпоқ ишлаб чиқариш ҳажми 15,5 % га ошган.