Ўзбекистонда эски намунадаги 100 АҚШ долларини сотиш ва сотиб олиш банкларда ҳеч қандай муаммоларсиз амалга оширилади

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳозирги кунда мамлакат ҳудудида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги (2009 йилгача эмиссия қилинган) банкнотларни банклар томонидан сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ амалиётлар ҳеч қандай муаммоларсиз амалга оширилаётганлигини маълум қилади, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.

доллар
Фото: freepik

Маълум қилинишича, бирорта давлат ҳисоб-китобларида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларнинг қонуний тўлов воситаси сифатидаги мақоми ўзгармаган.

Марказий банк аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликка чақириб, фақат расмий манбаларга таянишни тавсия этади.

Шунингдек, агар тижорат банкларининг валюта айирбошлаш шохобчалари томонидан эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларни қабул қилишда қийинчиликларга дуч келсангиз, Ўзбекистон Марказий банкининг “Ишонч телефони” (71 200-00-44) ёки ҳудудий бошқармаларга мурожаат этишингиз мумкин.

Ўз навбатда, Ўзбекистон Марказий банки бу борада вазиятни доимий равишда кузатиб боришини маълум қилади.

Шу билан бирга, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, мамлакат ҳудудида резидентлар ва норезидентлар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш фақат маҳаллий банклар орқали амалга оширилиши эслатиб ўтилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда мобил алоқадан қанча аҳоли фойдаланиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар