Ўзбекистонда эркак конда тош босиб қолиши оқибатида вафот этди

Андижон вилоятида Булоқбоши туманидаги конда 46 ёшли эркакнинг устига тош юмалаб, босиб қолди. Оқибатда у воқеа жойида вафот этди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Gazeta.uzга таяниб.

Ўзбекистонда эркак конда тош босиб қолиши оқибатида вафот этди
Фото: Kazinform

25 ноябрь куни Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги шахтада ишлаётган 46 ёшли эркак эҳтиётсизлик оқибатида вафот этди. Бу ҳақда ЎР Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилган.

Ҳодиса соат 10:00 да «Муҳаммад Тош» конида содир бўлган. Эркак тош чиқараётган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида устига тош юмалаб кетиб, босиб қолган. Оқибатда у воқеа жойида ҳалок бўлган.

Марҳумнинг хотини ва икки фарзанди бўлган. Ҳозирда туман ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сўнгги хабарлар