Ўзбекистонда чет эл капитали иштирокидаги корхоналар сони 17,9 мингтага етди

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 17 900 та корхоналар фаолият юритмоқда.

Ўзбекистонда чет эл капитали иштирокидаги корхоналар сони 17,9 мингтага етди
Фото: ЎР Миллий статистика қўмитаси

“Улардан 4 228 таси қўшма ва 13 672 таси хорижий корхоналардир”, - дейилади хабарда.

Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони охирги 5 йилда 1,9 баробарга ошган.

Ўзбекистондаги чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони бўйича ТОП-10 давлатлар:

Хитой — 4 873 та;

Россия — 3 209 та;

Туркия — 2 109 та;

Қозоғистон — 1 199 та;

Жанубий Корея — 691 та;

Афғонистон — 637 та;

БАА — 404 та;

Тожикистон — 386 та;

Ҳиндистон — 364 та;

АҚШ — 353 та.

Сўнгги хабарлар