Ўзбекистонда чет эл капитали иштирокидаги корхоналар сони 17,5 мингтага етди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 17 595 та корхоналар фаолият юритмоқда.

чет эл капитали
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Улардан 4 204 таси қўшма ва 13 391 таси хорижий корхоналардир.

Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони охирги 5 йилда 1,9 баробарга ошган.

Ўзбекистондаги чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони бўйича ТОП-10 давлатлар:

  • Хитой — 4 731 та;
  • Россия — 3 177 та;
  • Туркия — 2 090 та;
  • Қозоғистон — 1 185 та;
  • Жанубий Корея — 683 та;
  • Афғонистон — 636 та;
  • БАА — 396 та;
  • Тожикистон — 379 та;
  • Ҳиндистон — 356 та;
  • АҚШ — 328 та.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича уларнинг тақсимоти қуйидагича:

  • Савдо — 6 286 та;
  • Саноат — 3 647 та;
  • Қурилиш — 1 358 та;
  • Ахборот ва алоқа — 1 354 та;
  • Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 725 та;
  • Ташиш ва сақлаш — 572 та;
  • Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги — 437 та;
  • Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 206 та;
  • Бошқа турлар — 3 010 та.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда октябрь ойида истеъмол секторидаги товар ва хизматлар нархлари ўртача 0,6 % га ошган.

Сўнгги хабарлар