17:07, 20 Июнь 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони маълум қилинди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг 1 июнь ҳолатига 16 405 та чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар фаолият кўрсатмоқда.

Уларнинг 4 087 таси қўшма ва 12 318 таси хорижий корхоналардир.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирганда 14,3 фоизга ошган.
Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар давлатлар кесимида қуйидагича:
- Хитой – 4 068 та
- Россия – 3 086 та
- Туркия – 1 997 та
- Қозоғистон – 1 136 та
- Афғонистон – 682 та
- Жанубий Корея – 674 та
- БАА – 368 та
- Ҳиндистон – 326 та
- АҚШ – 320 та
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1 май ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони 7,6 % га ошгани ҳақида хабар берган эдик.