Ўзбекистонда биринчи марта робот ёрдамида бош мия биопсияси бажарилди

TASHKENT. Kazinform — Миллий тиббиёт марказида замонавий нейрохирургик робот – “B Remebot” ёрдамида Ўзбекистонда илк бор бош мия соҳасидан биопсия олиш амалиёти муваффақиятли амалга оширилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.

амалиёт
Фото: UzA

Ушбу инновацион технология орқали операция юқори аниқлик, минимал шикаст ва бемор саломатлигига энг кам хавф билан бажарилди. Робот мия тўқималаридан таҳлил учун зарур намуналарни аниқ ва хавфсиз тарзда олиш имконини берди.

Амалиёт
Фото: UzA

Марказ мутахассисларининг сўзларига кўра, “B Remebot” роботи ёрдамида эндиликда мия ўсимталарини аниқлаш ва олиб ташлаш, Эпилепсия ва Паркинсон касаллигини даволаш, мия қон томир касалликлари, шикастланишлар ва мураккаб ташхисларни аниқлаш мумкин бўлади. Бу, нейрохирургия соҳасида катта қадам бўлиб, беморлар учун янги имкониятдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар