Ўзбекистонда аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 6,3 % га ошди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда тадбиркор аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 43 860 тани ташкил этган.

Ўзбекистонда аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 6,3 % га ошди
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 611 тага ошган.

Тадбиркор аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони ҳудудлар кесимида қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри – 12 814 та
  • Тошкент вилояти – 5 598 та
  • Самарқанд вилояти – 3 905 та
  • Қорақалпоғистон Р. – 2 866 та
  • Хоразм вилояти – 2 673 та
  • Сурхондарё вилояти – 2 656 та
  • Бухоро вилояти – 2 434 та
  • Фарғона вилояти – 2 035 та
  • Навоий вилояти – 2 025 та
  • Қашқадарё вилояти – 1 879 та
  • Жиззах вилояти – 1 366 та
  • Сирдарё вилояти – 1 252 та
  • Андижон вилояти – 1 227 та
  • Наманган вилояти – 1 130 та

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолининг доллар сотиш ва сотиб олиш рекорди янгиланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар