15:08, 26 Июнь 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда абитуриентлар сони 7 йилдаги энг кам миқдорни ташкил этди
TASHKENT. Kazinform — Жорий йилда 732 минг 411 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди. Тўловларни амалга оширмаганлар ҳисобига тестга кирувчилар сони янада камайиши аниқ.

Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:
- ўзбек тили — 644 минг 27 нафар;
- рус тили — 71 минг 476 нафар;
- қорақалпоқ тили — 14 минг 959 нафар;
- бошқа тиллар — 1 минг 949 нафар.
Абитуриентларнинг гендер таркиби бўйича тақсимоти:
- эркаклар — 346 минг 299 нафар;
- аёллар — 386 минг 112 нафар.
Сўнгги 7 йилдаги абитуриентлар сонига қаралса, жорий йилда рўйхатдан ўтганлар энг кам миқдорни ташкил этганини кўриш мумкин:
- 2019 йил — 1 млн 66 минг 925 нафар;
- 2020 йил — 1 млн 484 минг 85 нафар;
- 2021 йил — 948 минг 211 нафар;
- 2022 йил — 1 млн 214 минг 232 нафар;
- 2023 йил — 1 млн 18 минг 7 нафар;
- 2024 йил — 894 минг 279 нафар;
- 2025 йил — 732 минг 411 нафар.
Абитуриентлар тест учун тўловни бугун, 26 июн куни 23:59 га қадар амалга ошириши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 10 йил ичида фаолият юритаётган ОТМлар сони 153 тага кўпайгани ҳақида хабар берган эдик.