10:38, 23 Июль 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда 6 ойда 575,6 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-июнь ойларида 575,6 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.

2025 йилнинг январь-июнь ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:
- Кўмир – 3,1 млн тонна
- Нефть – 323,8 минг тонна
- Табиий газ – 21,8 млрд куб.м
- Газ конденсати – 574,7 минг тонна
- Юк автомобиллари – 1 978 дона
- Автомобиль двигателлари – 116 543 дона
- Енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 185 622 дона
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кондиционер тўғри келади?
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кир ювиш машинаси тўғри келади?
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта телевизор тўғри келади?