14:20, 26 Июль 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда 6 ойда 45,5 минг тонна мева шарбати ишлаб чиқарилган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 45,5 минг тонна мева шарбати ишлаб чиқарилган.

Мева шарбати ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 957,1 тоннага ошган.
Ушбу кўрсаткичнинг ўтган йилларнинг мос давридаги динамикаси қуйидагича (январь-июнь):
- 2023 йил – 38 365,9 тонна
- 2024 йил – 44 563,1 тонна
- 2025 йил – 45 520,2 тонна
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кондиционер тўғри келади?
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кир ювиш машинаси тўғри келади?
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта телевизор тўғри келади?